Исроил Мадримов иккита чемпионлик камари учун кечган жангда Теренс Кроуфордга имкониятни бой берди

O‘zbekiston

Исроил Мадримов профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Икки чемпионлик унвони учун курашда у икки карра мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга ютқазди.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазнда WБА бўйича жаҳон чемпиони Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО) 4 август куни Лос-Анджелесда икки карра мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Теренс Кроуфордга (41-0, 31 KO) қарши рингга чиқди.

Кроуфорд якдил қарор билан ғалаба қозонди (116-112, 115-113, 115-113) ва иккита WBA ва WBO чемпионлик камарларини (вақтинчалик чемпион унвони) олди. Бу Мадримовнинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятидир.

«Ҳамма айтяптики, менда тажриба етарли эмас, чунки профбоксда эндигина 11 та жанг ўтказганамн. Аммо бу жанглар бошқаларникига ўхшамайди. Бу менинг дивизонимдир. Рақибим ҳам мени мўлжалламоқда. Биламан, Кроуфордда катта маҳорат бор, аммо бу менинг вазн тоифам. Вақтим келганини ҳис қиляпман», — деганди Мадримов июль ойи бошида.

Исроил Мадримов охирги марта 2024 йилнинг март ойида рингга чиққанди. Жангчи бешинчи раундда Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратган.

Теренс Кроуфорд дунёдаги энг кучли боксчилардан бири саналади. Америкалик спортчи ўзининг сўнгги жангини 2023 йилнинг июль ойида Эррол Спенсга қарши ўтказиб, рақибини тўққизинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этганди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.