Qanot Sharq авиаташувчиси 5 августдан Москванинг «Домодедово» аэропортидан Ўзбекистоннинг бешта шаҳрига парвозларни бошлайди, деб хабар қилди аэропорт матбуот хизмати.
«Домодедово»дан авиакомпания Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғонага парвозларни амалга оширади.
Москва ва Тошкент ўртасида парвозлар частотаси ҳафтасига тўққизта, бошқа йўналишларга эса ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Икки давлат пойтахтлари ўртасида чипта нархи 2,1 миллион сўмдан, Москвадан Бухорога — 2,1 миллион сўмдан, Фарғонага — 2,4 миллион сўмдан, Самарқандга — 2,3 миллион сўмдан, Наманганга — 2,1 миллион сўмдан бошланади.