Жорий йилнинг 5 август куни Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси Чжэнчжоу–Навоий–Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан 06:27 да Навоийга қўнди. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув арчаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Чжэнчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига 5 марта Airbus А330 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.