ОАВ: Исроил Эронга олдиндан зарба бериши мумкин

Dunyo

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Исроил расмийлари разведка маълумотларининг ишончлилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилса, Эронга қарши превентив зарба беришга тайёр.

Фото: DPA

Исроил расмийлари Теҳрон ҳужуми муқаррар бўлиб қолса, Эронга қарши превентив зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 4 август куни кечқурун Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху армия раҳбарияти ва разведка хизматлари билан учрашув ўтказган. Йиғилишда Мудофаа вазири Йоав Галант, Исроил армияси бош штаб бошлиғи Герци Халеви, Моссад разведка бошқармаси директори Давид Барнеа ва умумий хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари Эрон ниятлари ҳақидаги разведка маълумотларининг ишончлилигига тўлиқ ишонч билан профилактика чораларини кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ АҚШ ва Исроил расмийлари Эрон 5 август куни ҳужум қилиши мумкинлигини тахмин қилганди. Бунга Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳаниянинг йўқ қилингани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.