2024 йил 11 июнь куни бошланган суд мажлисида бугун, 5 август куни «Саидазиз Медгородок» номи билан машҳур Саидазиз Саидалиев ва қотиллик ёки ўлим билан таҳдид қилиш каби жиноятларни содир этганликда айбланган яна 28 кишига нисбатан ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда «Daryo» ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида Саидалиевга нисбатан жиноят ишининг 14 эпизоди бўйича айблов эълон қилинганди. Прокурор уни 20 йилга умумий тартибли колонияга ҳукм қилишни сўраган. Шунингдек, у етказилган зарарни қоплаши керак.
Бошқа айбланувчиларга эса 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси сўралган.
Натижада бугун, 5 август куни Саидазиз Саидалиев 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.