Uzbekistan Airways компанияси самолёти Красноярскдан Тошкентга учаётган вақтда Сибирда дўл остида қолди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот котиби Дилором Каимбаева «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Дўл билан тўқнашиб кетган самолёт йўлида давом этди ва 3 август куни соат 15:40 да Тошкентга эсон-омон қўнди.
«Самолёт узоқ таъмир режалаштирилгани сабабли ангарга жойлаштирилди. Бу шунчаки тасодиф. Самолёт УАТда 19 августгача қолади. Дўлдан етказилган зарар аллақачон бартараф этилган, ҳозир режали текширув ўтказилмоқда», — деди Каимбаева.