Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдирган Ўзбекистон «Қонун устуворлиги» индексида 140 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида маълум қилинди.
Қонун устуворлиги индекси ҳар йили World Justice Project халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузилади. Уни тузиш учун қонунийлик даражасини баҳолаган 140 мамлакатдан 150 мингдан ортиқ хонадон ва 4 мингга яқин адвокатлар ўртасида сўров ўтказилади.
Индекс 8 та индикаторни, жумладан, «Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги», «Коррупциядан холилик», «Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги)», «Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш», «Тартиб ва хавфсизлик», «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш», «Фуқаролик ва жиноий одил судлов» кабиларни ўз ичига олади.
Жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 индикатор бўйича кўрсаткичлари яхшиланди.