2024 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 201 минг 138 нафардан ошди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимиз аҳолиси сони қарийб 67 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистонда эркаклар сони 18 730 823 нафар, аёллар сони 18 470 415 нафарни ташкил этади.