Эрон парламенти аъзоси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни йўқ қилиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан баёнот берди.
ТАССнинг ёзишича, сиёсатчи Исмоил Ҳания ўлими учун қасос бўладиган «Ҳақиқий ваъда» деб номланган навбатдаги операцияга умид билдирган. Унинг таъкидлашича, Эрон Нетаньяхунинг ўлимидан кам нарсага рози бўлмайди.
Сиёсатчи, шунингдек, Исроил «шунчалик беадаб» бўлиб, Теҳронда қотиллик содир этганини айтди. Унинг қайд этишича, Эрон Ҳаниянинг ўлими учун ўч олиш учун тўғри вақтни танлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳания ва унинг бир қўриқчиси 31 июль куни Теҳронда жойлашган жойга ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганди. Ҳамас ва Эрон воқеада Исроилни айблаган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги яҳудий давлати «қизил чизиқ»ни кесиб ўтганини ва Теҳрон жавоб қайтаришга ҳақли эканини айтди.