Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги киберфирибгарларнинг янги ҳийласи ҳақида огоҳлантирмоқда. Ижтимоий тармоқларда кунлик маоши 500 минг сўмдан миллион сўмгача бўлган уйда ишлаш ҳақидаги сохта рекламалар пайдо бўлди.
Ушбу эълонлардан бирида 23 ёш ва ундан катта, иш тажрибасига эга бўлмаган, жадвал танлаш имконияти ва кунлик даромади 990 минг сўм бўлган шахслар учун уйдан туриб ишлаш таклиф қилинган.
Фирибгарлар телефон рақами ва банк картаси маълумотларини беришни сўрашади. Вазирлик фуқароларни ҳушёр бўлишга ва ушбу рекламаларда кўрсатилган ҳаволаларни босмасликка, шунингдек, ҳеч қачон банк картаси маълумотларини бегоналарга бермасликка чақирди.