Салим Абдувалиев Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётганига қарамай Қирғизистонда ҳам халқаро қидирувга берилгани маълум бўлди.
У қонун ўғри Қамчибек Кольбаев бошчилигидаги жиноий гуруҳни молиялаштирганликда гумон қилинмоқда. У ўтган йилнинг октябрь ойида Бишкекда отиб ўлдирилганди.
«Салимбой»га нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, «Салимбой» Ўзбекистонда бўлиб, ноқонуний қурол сақлагани учун жазони ўтамоқда. Шу йилнинг март ойида у 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.