Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида даҳшатли воқеа содир бўлди: профилактика инспектори ўз хотини ва 7 ойлик боласини, сўнгра ўзини тўппонча билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда Kun.uz манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, воқеа 6 августга ўтар кечаси содир бўлган. Профилактика инспекторининг бундай хатти-ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов воқеани тасдиқлади, яқин кунларда бу ҳақда батафсил маълумот берилишини айтди.