Брянск вилоятида Ўзбекистон фуқароларидан ноқонуний йўллар билан олинган рус тилини билиш тўғрисидаги 28 та сертификат бекор қилинди, деб хабар бермоқда Брянск вилояти умумий юрисдикция судлари қўшма матбуот хизмати.
«Сельцовский шаҳар суди Брянск шаҳрининг Советский тумани прокуратурасидан рус тилини билиш тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш бўйича 28 та даъво қабул қилди», — дейилади хабарда.
2021 йилда 28 нафар Ўзбекистон фуқароси сертификатлари борлиги туфайли Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди. Фуқаролар Селтсе шаҳридаги корхоналардан бирида иш билан таъминланган, бироқ улар сертификат олиш учун зарур бўлган минимал билим даражасига ҳам эга бўлмаган.
Аниқлик киритилишича, улар «А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти» Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси негизида имтиҳон топширишган, унинг ходимлари ўз ишларини сохталаштиришган, бу эса сертификатлар бериш учун асос бўлган.