6 август куни соат 12:40 да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани «Жозиба» маҳалласида светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетаётган 24 ёшли Lacetti ҳайдовчисини Қумқўрғон-Элбаён станциялари оралиғида ҳаракатланаётган поезд уриб юборди.

Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.