Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида вояга етмаган бола акасининг номига машина ижарага олиб, ЙТҲ содир этган.
Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йил 7 август куни соат 05:20 да Учтепа туманидаги Заргарлик ва Ширин кўчалари чорраҳаси яқинида Malibu-2 ва Nexia-1 русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси ва Malibu-2 йўловчиси жароҳатланган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.