Трамп Илон Маскка интервью беради

Dunyo

Дональд Трамп Илон Маск билан бўлажак интервьюни эълон қилди. Миллиардернинг ўзи бу маълумотга изоҳ бермаган.

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп душанба куни кечқурун Илон Маскка интервью беради. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Бўлажак суҳбат формати ва мавзулари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Трамп, шунингдек, ўтган душанба куни стример Эдин Росга берган интервьюси туфайли Kick стриминг платформаси томошабинлар рекордини янгилаганини таъкидлади.

Июль ойида Илон Маск Х (собиқ Twitter)да Трампни президентлик пойгасида қўллаб-қувватлаган баёнотини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.