Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпия ўйинлари финалига чиқди

O‘zbekiston

Бокс бўйича жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик 23 ёшли Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париждаги Олимпия ўйинларининг ярим финалида америкалик 21 ёшли Омари Жонсонни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Фото: пресс-служба НОК

7 август куни бўлиб ўтган жанг натижасида ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париждаги Олимпия ўйинлари финалига чиқди.

Ярим финалда -71 кг бўлган вазн тоифасида бокс бўйича 23 ёшли жаҳон чемпиони 2021 йилда вице-жаҳон чемпиони бўлган америкалик 21 ёшли Омари Жонс билан тўқнаш келди.

Финалда Асадхўжа мексикалик 22 ёшли Марко Алонсо Верде Алваресга қарши жанг қилади. Ушбу боксчи ярим финалда британиялик Люис Ричардсонни 3:2 ҳисобида енгди. Люис Ричардсон 2022 йилги Европа ўйинлари вице-чемпиони.

Шу тариқа Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалга чиққан ўзбекистонлик учинчи боксчи бўлди. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Муллажонов финалга чиққанди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.