Тошкент шаҳар судида Reach Impex компаниясининг McDonaldʼsʼга қарши шикояти бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни судья Равшан Рашидов олиб борди.
Reach Impex McDonaldʼs савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилди. Бироқ суд McDonaldʼsʼнинг ушбу савдо белгисига бўлган ҳуқуқларини тан олди. 7 июнь куни Тошкент шаҳар суди Reach Impexънинг Ўзбекистондаги McDonaldʼs савдо белгисини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди.
Апелляция муҳокамаси чоғида даъвогар McDonaldʼs савдо белгиси остида шоколад, печенье ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариши мумкинлигини айтди.
McDonaldʼs вакили, Legalmax юридик фирмасининг адвокати Александр Лобанов даъвогарнинг бу далилларига эътироз билдирди. У McDonaldʼs савдо белгисидан фойдаланишга ишора қилиб, судга ёзма эътирозларини берди.
Адлия вазирлиги вакили судга McDonaldʼs белгисидан фойдаланишни кўрсатадиган етарли далиллар мавжудлигини тушунтирди ва шунингдек, Reach Impex McDonaldʼs товар белгиси сертификатининг муддатидан олдин бекор қилинишидан манфаатдор эмаслигини кўрсатди.
Апелляция суди томонлар вакилларини тинглаб, тақдим этилган далилларни ўрганиб чиққандан сўнг Reach Impexʼнинг шикоятини рад этишга ва McDonaldʼs корпорациясига товар белгиси ҳуқуқларини сақлаб қолишга қарор қилди.