9 августга ўтар кечаси Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик икки спортчи олтин медални қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов -51 кг бўлган вазн тоифасида финалда франциялик Билал Беннамани мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон тарихида икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк боксчига айланди.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада яна бир олтин медални Ўзбекистон терма жамоасига таэквондочи Улуғбек Рашитов олиб келди. Финалда ўзбекистонлик спортчи иорданиялик Заид Карим устидан ғалаба қозонди.
Вазни 68 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги жанг 2:0 ҳисобида ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, Рашитов иккинчи марта Олимпиада чемпиони унвонини қўлга киритди, у 2020 йилги Токио ўйинларида ҳам олтин медаль олганди. Бугунги кунда Рашитов таэквондо бўйича фаолиятида иккита Олимпия ўйинлари олтин медалига эга бўлган ягона ўзбекистонлик спортчидир.