Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил июль ойи бошида Ўзбекистонга 9 минг британиялик сайёҳ келган, бу ўтган йилга нисбатан 34,5 фоизга кўпдир.
Улардан 7400 нафари Ўзбекистонга дам олиш, 862 нафари қариндош-уруғларини кўриш, 32 нафари иш, 31 нафари ўқиш учун келган.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 3,5 миллиондан ортиқ хориж фуқароси туризм мақсадида кириб келгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Статистика агентлиги хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистонга туризм мақсадида келган ёши ҳақида ҳам маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Италия республиканинг қадимий шаҳарлари орқали хорижлик сайёҳлар учун поезд қатновини йўлга қўяди. Бу Марказий Осиёдаги биринчи глобал миқёсдаги лойиҳа бўлади. Унинг ишга туширилиши 2026 йил охирига режалаштирилган.