Қозоғистонда давлат ташрифи билан бўлган Ўзбекистон делегацияси ва президент Шавкат Мирзиёев қандай овқатлангани маълум бўлди.
БОРТ №1 Telegram каналида ўзбекистонлик меҳмонларга тақдим этилган меню акс этган сурат чоп этилди.
Менюда қуйидаги таомлар мавжуд:
-
краб кнеля билан яшил салат;
-
чебурек билан тушпара;
-
устритсали соус билан Чили сибаси филеси;
-
лайм шарбати;
-
сабзи ва сарсабил билан қовурилган мол гўшти;
-
лимон.