Япония бош вазири Фумио Кисида жума куни Марказий Осиёга ташриф буюриш режаларини бекор қилди ва унинг ўрнига метеорологлар Тинч океани соҳилида кучли зилзила хавфи одатдагидан юқори эканли ҳақида огоҳлантиргач, эҳтиёт чораларини кўрди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
8 август, пайшанба куни жануби-ғарбий Кюсю оролида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзиладан сўнг, Япония метеорология агентлиги ўша куни мамлакатнинг Тинч океани соҳилларида кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида биринчи огоҳлантиришни эълон қилди.
«Тайёргарликларимиз ва алоқаларимиз тартибда эканига ишонч ҳосил қилиш учун мен мамлакатда бир ҳафта қолишга қарор қилдим», — деди Кисида матбуот анжуманида.
Шу боис вазир Марказий Осиё ва Мўғулистонга режалаштирилган ташрифини бекор қилишга қарор қилди.
«Огоҳлантиришда вақт чегараси ёки эвакуация чақируви кўрсатилмаган бўлсада. Аммо бу биринчи марта чоп этилмоқда ва менимча, одамлар бундан хавотирда бўлади», — дея қўшимча қилди у.