Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, яқин орада Қозоғистонга яна 500 миллион куб/метр сув жўнатилади. Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев шундай келишувга эришди.
«Бу ишларнинг барчаси мамлакатимизнинг жанубий вилоятлари фермерларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилмоқда», – деди вазирлик.
Бугунги кунда Шардара сув омбори 1,5 млрд куб/метр сув билан тўлдирилган, бу бир йил аввалгига нисбатан 500 миллион куб метрга кўпдир. Шардара сув омборига жами 4 млрд куб/метр сув келиб тушди.
Шардара сув омборидан Сирдарёнинг қуйи оқимига 4,5 млрд куб/метр сув юборилди, бу бир йил аввалгига нисбатан 1 млрд куб/метрга кўпдир. Қизилқум каналига 850 млн куб/метрдан ортиқ, Шимолий Орол денгизига 590 млн куб/метрдан ортиқ сув юборилди.
«Биз олиб бораётган музокаралар ва қўшниларимиз билан Тўқтағулсув омборлари ва Қайроққум сув омборининг иш жадвали бўйича дастлабки келишувимиз туфайли «Дўстлик» давлатлараро каналининг Қозоғистон қисмига сув тўхтовсиз оқиб келмоқда», — дейди сув хўжалиги вазирлиги вакили Молдир Абдуалиева.
Унинг таъкидлашича, 1 апрелдан буён Ўзбекистон томони Қозоғистонга Сирдарё орқали 4 млрд куб/метрдан ортиқ сув жўнатган.