Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек ва Тошкент ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини очади. Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган.
Бишкек–Тошкент–Бишкек йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига тўрт марта: сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар учун McDonnell Douglas MD-80 (М83) самолётларидан фойдаланилади.
TezJet — 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси. У Манас аэропортида (Бишкек) жойлашган бўлиб, Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.