Ўзбекистон делегацияси коллекцияси яна бир олтин медаль билан тўлдирилди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Бу галги соврин муаллифи эркин курашчи Разамбек Джамалов (-74 кг) бўлди. Олий мукофот сари йўлда Жамолов Даичи Такатани (Япония) билан куч синашди.
Жамолов ўзининг меҳнатсеварлиги ва тажрибаси эвазига жиддий рақибини мағлуб этиб, Олимпия шоҳсупасининг энг юқори поғонасини забт этишга муваффақ бўлди, дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни пайтда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали мавжуд.