Блогер Хушнуд Худойбердиев Париждаги Олимпиадада ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипованинг ноҳақ мағлубияти ҳақида хабар берди.
Унга кўра, финал баҳсида спортчимиз зарба берди ва бунинг учун 3 очко билан тақдирланди. Бироқ кўриб чиқишдан сўнг, ҳакамлар унинг франциялик рақибига ҳам 3 очко беришди, ваҳоланки, кейинроқ маълум бўлишича, зарба таблода вақт тугаганидан кейин берилган.
Хушнудбек дастлаб ChatGPTʼнинг жавобини қабул қилди, унда ўйин вақти ҳакамнинг ишораси билан тўхтатилади, аммо таэквондонинг расмий қоидаларига кўра, вақт таймер билан белгиланади ва вақт тугаганидан кейинги зарбалар ҳисобга олинмаслиги керак.
Шундай қилиб, Светлана Осипованинг ғалабаси ҳакамларнинг хатолари туфайли рақибига нотўғри берилган бўлиши мумкин. Хушнудбек Светлана Осипова чемпионлик унвонига ҳақли эканини таъкидлади.