Пайшанба куни Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаш маросими чоғида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевнинг исиниш майдонида юраги тутиб қолди.
Яхшиямки, Буюк Британия жамоаси шифокори Харж Сингх ва физиотерапевт Робби Лиллис яқин жойда бўлиб, мураббийга ёрдам беришга шошилган.
Хабар қилинишича, Харж Сингх юрак массажини ўтказган ва Лиллис дефибрилатордан фойдаланган.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг Тўлқин Қиличев касалхонага ётқизилган, унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Париждаги Олимпиадада Ҳасанбой Дўсматов франциялик боксчини мағлуб этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медални тақдим этган эди.