Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг ҳолатига изоҳ берди

O‘zbekiston

Ўзбекистон бокс федерацияси бокс бўйича бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўътадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда», — дейилади ташкилот хабарида.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда мамлакат бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ ОАВда британиялик бокс шифокори Хардж Сингх ва физиотерапевт Робби Лиллис ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпиада олтин медалини нишонлаётган стадионнинг исиниш майдонида юрак хуружига учраган Қиличевни даволагани ҳақида хабар берилганди. Сингх CПР (сунъий нафас олиш) қилди ва Лиллис дефибрилатордан фойдаланган.

Бокс федерацияси хабарида бу ҳақида айтилмаган. Спорт ташкилоти маълумотларига кўра, бош мураббийнинг «соғлиғида муаммо бўлган ва ташкилий қўмита шифокорлари зудлик билан спортчиларнинг кийиниш хонасида мураббийимизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган».

«Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўътадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея таъкидлади федерация.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.