Аввалроқ Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида Уcэлл вилоят филиалининг собиқ ходимига нисбатан ҳукм чиқарилгани ҳақида ёзган эдик. Компания вазият бўйича қўшимча изоҳ берди.
Ucell ғазначилик бошқармаси ходимлари томонидан Компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида касса операциялари бўйича ўтказилган аудит вақтида Компаниянинг моддий бойликлари етишмаслиги аниқланди.
Касбий суриштирув якунларига кўра, Андижон вилояти абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳининг катта сотувчи-консультанти А. И. шахсий манфаатлари учун Компаниянинг пул маблағларини қасддан ноқонуний равишда эгаллаб олганлик айбини тўлиқ тан олди.
Қилган ишидан пушаймонлигини намойиш этиб, А. И. 09.11 дан 04.12.2023 йилгача бўлган давр ичида у етказилган умумий зарарнинг 300 355 000 сўмини қоплаб берди.
Компанияга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланмагани сабабли Андижон вилояти Пахтаобод тумани ИИБ га тергов иштирокчисини Компанияга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаш бўйича ҳаракатларга ундаш мақсадида процессуал характердаги чоралар кўриш учун ариза берди.
Февраль ойида А. И. ЎзР жиноят кодексининг 167-моддаси «Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш» бўйича жиноят иши иштирокчиси мақомини олди.
Ишни судда кўриб чиқиш пайтигача А. И. етказилган зарарни тўлиқ қоплади.
«Ҳеч қайси мижознинг ҳисоби зарар кўрмаган. Компаниянинг барча пуллари қайтарилган. Ҳеч бир мижоз ва компанияга зарар етказилмаган», — дея таъкидлади Уcэлл.