Тошкентда шаҳар автобуслари 50 км/соатдан ошмайдиган тезликда ҳаракатланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.
Янги тезлик чегарасига риоя этилиши автобуснинг тезроқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган махсус дастур орқали назорат қилинади.
Компания вакиллари таъкидлаганидек, мазкур чора йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.
Автобусларга дастурий таъминотни ўрнатиш режага мувофиқ давом этмоқда ва 2024 йилнинг сентябригача якунланиши керак.