Ўзбекистонда кексалар ва ногиронлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин бўлади

O‘zbekiston

Доимий парваришга муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Доимий парваришга муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун ёлғиз нафақахўрларга, шунингдек, доимий парваришга муҳтож ногиронларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берaди.

Mavzuga oid materiallar