Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳозирда Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлган ватандошларига мурожаат қилади.
Мавжуд вазият туфайли керакли эҳтиёт чораларини кўришингизни тавсия қиламиз. Илтимос, зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик, гавжум жойлардан сақланиш ва жамоат жойларига боришни чеклаш керак, дейилади хабарда.
Агар ушбу минтақалардан бирида таҳсил олаётган талабалар бўлса, вақтинча масофавий таълимга ўтиш тавсия этилган.
Агар консуллик ёрдами ёки маслаҳатлари зарур бўлса, Ўзбекистон фуқаролари Москва шаҳридаги элчихонанинг консуллик бўлимининг cалл-марказига +7 499 238-36-20 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.