Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида маъмурий бино сотувга қўйилди. Бу ҳақдаги маълумотлар E-Auksion сайтида пайдо бўлди, бунга Spot.uz эътибор қаратди.
Аниқлик киритилишича, бино Мустақиллик шоҳ кўчасида, Буюк Ипак йўли майдони ва шу номдаги метро бекати ёнида жойлашган. Ҳозир бу ерда «Ўзчармсаноат» уюшмаси идораси жойлашган.
Уч қаватли эр ости автотураргоҳи 14 гектар майдонни эгаллайди. Биноларнинг умумий майдони 3618 квадрат/метрни ташкил қилади. Бинода барча зарур коммуникациялар мавжуд: газ, электр, сув таъминоти ва канализация.
Лотнинг бошланғич баҳоси — 80,54 млрд сўм. Кимошди савдоси 16 сентябрь куни соат 10:00да бошланади. Ҳужжатлар шу куни эрталаб соат 9:00 га қадар топширилиши мумкин.