Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Уни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ҳоким Ғофуржон Абдураҳмонов имзолаган.
Раҳматуллаев шаҳарни 2016 йилдан 2019 йилгача бошқарган. 2017 йилда шаҳардаги таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан беҳаё сўзлар ишлатгани учун собиқ ҳоким 5,1 миллион сўм жаримага тортилган эди.