Тошкентда бир қанча йўллар тўсиб қўйилди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли йўлларнинг бир неча қисми тўсиб қўйилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

19 август, душанба куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўлларнинг икки қисми тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) хабар берди.

Қуйидаги ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади:

  • Темур Малик ва Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик ва Султония чорраҳасигача;

  • Темур Малик ва Буюк Ипак йўли чорраҳалари, шунингдек, Буюк Ипак йўли ва Шукур Бурҳонов чорраҳалари оралиғида.

Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Mavzuga oid materiallar