Қашқадарёлик фуқаро эрини ўлдириб, жасадини қудуққа ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа 17 август куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қотилликка сабаб бўлган сабаблар аниқланмоқда.
Гумонланувчи процессуал қўлга олинди.