Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида газ қувурида газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 11:35 да Ширинобод конида қудуқлар орасидаги диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган.
Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилган ва таъмирлаш ишлари бошланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.