Хабаровскда Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари террорчилик фаолиятига ёрдам берган Марказий Осиё давлатларидан биридан келган хорижликни қўлга олди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароларини ўқув курсларидан ўтиш ва халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида бевосита иштирок этиш учун жалб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.