Қуруқ ва қисман булутли: ҳафта охири об-ҳаво

O‘zbekiston

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва бироз булутли ҳаво давом этади.

Фото: Сергей Генералов / «Взгляд.uz»

Ҳаво ҳарорати эртага аксарият ҳудудларда 34-37 даража илиқ бўлади. Якшанба куни ҳаво бироз салқинроқ, 30-33 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача.

23—24 август кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол асосан шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, тоғли ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда: бироз булутли. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечқурун 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-22 даража, кундузи эртага 33-36 даража, якшанба куни 31-33 даража илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar