24 август куни Тошкентда ҳаво тавсия этилган даражадан қарийб 5 баробар ёмонроқ бўлди

O‘zbekiston

24 август куни Тошкент ҳавосидаги PM 2,5 майда зарралари сони ЖССТ томонидан тавсия этилган меъёрдан қарийб 5 баравар кўп бўлган ва «ўртача» деб тавсифланган.

Фото: Сергей Генералов / «Взгляд.uz»

24 август, шанба куни Тошкент атмосферасидаги майда PM 2,5 заррачалари даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меъёрдан 4,8 баравар юқори бўлди.

IQAir платформасининг соат 12:00 маълумотларига кўра, бугунги кунда пойтахт ҳавосининг ифлосланиш даражаси «ўртача» деб баҳоланмоқда.

Фото: Скриншот / IQ Air

Ҳавоси энг ифлосланган учта шаҳар: Жакарта (Индонезия), Деҳли (Ҳиндистон) ва Киншаса (Конго).

PM 2,5 — чанг, куйикиш, асфальт ва шиналарнинг майда зарралари бўлиб, улар нафас йўлларига кириб, турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Mavzuga oid materiallar