Илон Маск нима учун Дуровдан фарқли равишда Цукерберг ҳеч қачон ҳибсга олинмаслигини тушунтирди

Dunyo

Цукерберг расмийлар билан ҳамкорлик қилади ва уларга фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади, шунинг учун Маскнинг фикрича, Facebook асосчиси ҳибсга олинмайди. У Telegramʼдан кейин Хʼга нисбатан ҳам даъволар пайдо бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Фото: Коллаж / Очиқ манбалар

Х (собиқ Twitter) эгаси Илон Маск Мета (Facebook, Instagram ва WhatsAppʼга эгалик қилувчи компания) раҳбари Марк Цукерберг Telegram асосчиси Павел Дуров каби ҳибсга олинмайди, деб ҳисоблайди.

Маскнинг сўзларига кўра, бу Цукерберг аллақачон цензура босимига дуч келгани билан боғлиқ. У Instagramʼда болалар эксплуатацияси муаммосига ишора қилди, лекин Цукерберг ҳибсга олинмаслигини таъкидлади, чунки унинг ўзи сўз эркинлигини цензура қилади ва ҳукуматларга фойдаланувчи маълумотларига кириш ҳуқуқини беради.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни кечқурун Франция ОАВлари Telegram асосчиси Ле-Бурже аэропортида қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Бу бизнесмен Озарбайжондан келгани айтилаётган шахсий самолётдан тушаётганда содир бўлган. Франция матбуотининг ёзишича, Франция фуқаролигига эга Дуров мамлакатда қидирувга берилганлар рўйхатида бўлган.

Россиянинг Париждаги элчихонаси вакили Франция расмийларидан Дуровнинг ҳибсга олиниши сабабларини тушунтириш сўрови ҳақида хабар берди ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилди, аммо дипломатик миссия матбуот хизмати таъкидлаганидек, француз томони «муросага келишдан бош тортмоқда».

Mavzuga oid materiallar