Афғонистон ҳукумати Абдул Ғаффор Тиравийни Ўзбекистондаги элчи этиб тайинлади. Бу ҳақда TOLONews портали хабар берди.
Афғонистон учинчи сиёсий департаменти раҳбари Зокир Жалолийнинг айтишича, янги элчи тез орада иш бошлайди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2024 йил август ойи ўрталарида «Толибон» ҳукумати вакиллари билан учрашувда Тошкент афғон дипломати фаолиятини бошлаш бўйича ижобий қарор қабул қилганини маълум қилганди.
Сиёсатшунос Муҳаммад Аслам Данишмалнинг изоҳ беришича, ҳозирги афғон ҳукумати қонунийликка эришиш учун мамлакатни изоляциядан чиқаришга ҳаракат қилишда давом этиши керак.