UNICEF Uzbekistan: Биз биринчи навбатда болалар камбағаллигига эътибор қаратишимиз керак

O‘zbekiston

Кўп ўлчовли камбағаллик бўйича халқаро ҳамкорлик тармоғининг Тошкентда бўлиб ўтаётган йиғилишида UNICEFнинг Ўзбекистондаги вакили Тинатин Баум болалар қашшоқлиги катталар қашшоқлигидан тубдан фарқ қилишини ва унга қарши кураш чоралари ҳам бошқача бўлиши кераклигини таъкидлади. Болалар ўртасидаги пул қашшоқлигининг энг юқори кўрсаткичлари Жиззах ва Сирдарёда қайд этилган.

Тинатин Баум, UNICEF Uzbekistan | Фото: «Взгляд.uz»

27-29 август кунлари Тошкентда кўп ўлчовли камбағаллик бўйича халқаро ҳамкорлик тармоғининг (MPPN) 9-йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Взгляд.uz» мухбири. UNICEFнинг Ўзбекистондаги вакили Тинатин Баум ҳисобот билан чиқиш қилар экан, биринчи навбатда болаларнинг қашшоқлигига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Болалар қашшоқлиги катталар қашшоқлигидан жуда фарқ қилади, деди у.

«Улар камбағаллик борасида ҳеч қандай ечим қила олмайди. Биз одамлар омон қоладиган вазият ҳақида гапиряпмиз, улар фақат эртага нима бўлиши ҳақида ўйлашади. Улар келажак ҳақида ўйламайди, фарзандларининг келажагига, хавфсизлигига сармоя кирита олмайди. <...> Болалар ўртасидаги қашшоқлик турли хил хусусиятларга эга ва унга қарши кураш чоралари бошқача бўлиши керак», — деди Баум.

UNICEF вакилининг қўшимча қилишича, болалар ўртасида кўп ўлчовли камбағалликнинг энг юқори даражаси Сурхондарё ва Наманган вилоятларида қайд этилган. Шу билан бирга, болаларнинг пул камбағаллиги бўйича энг ёмон аҳвол Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кузатилмоқда.

Аввалроқ БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл ҳам ўз фикрларини билдирганди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда амалга оширилган кўплаб ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилаётгани туфайли Ўзбекистон бошқа давлатларга ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«Нафақат пойтахтимизда, балки бошқа ҳудудларда ҳам қашшоқликка қарши кураш бўйича кўплаб амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу натижалар билан фахрланса арзийди. Уюштирилган учрашув жуда муҳим. Кейинги бир неча кун ичида қашшоқликни камайтириш бўйича самарали муҳокамалар бўлади. Ҳар бир давлат бу борада ўз тажрибаси билан ўртоқлашади. Шундай қилиб, ҳар биримиз муаммога қарши биргаликда курашишимиз мумкин», — деди Маҳл.

Оксфорд камбағаллик ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) директори Сабина Алькайр шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил этилиши, статистик маълумотларнинг доимий янгиланиши, мамлакат раҳбарининг фармон ва қарорларининг қабул қилиниши «буларнинг барчаси бу йўналишдаги чора-тадбирлар қандай амалга оширилиши кераклигига мисол» деб таъкидлади.

«Президент бошчилигида нафақат Тошкент шаҳрида, балки 9 минг маҳаллада ҳам улкан ишлар амалга оширилаётгани менда катта таассурот қолдирди. <...> Ўзбекистон биз учун етакчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади», — деди Алькайр.

Mavzuga oid materiallar