Тошкентда 8 нафар имом-хатиб ишдан олинди

O‘zbekiston

Тошкентда йил бошидан буён пойтахт масжидларида ишлаган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ўринбосарлари ишдан бўшатилди. Бунга уларнинг инсофсиз меҳнати сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 8 ойида Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ўринбосарлари ишдан олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ишдан бўшатилишига уларнинг инсофсиз меҳнати сабаб бўлган. Бу ҳақда 11 сентябрь куни бўлиб ўтган бошқарув йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, икки нафар имом-хатиб ва икки нафар ўринбосар интизомий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди.

Mavzuga oid materiallar