Uzbekistan Airports Урганч аэропортини модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида бошқариш бўйича тендерни узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда компания Телеграм-каналида эълон қилинди.

Uzbekistan Airports ушбу қарорга потенциал иштирокчиларнинг кўплаб сўровлари туфайли келган.

Компания маълумотларига кўра, аниқлаштириш сўровларини топшириш муддати 1 октябрга қадар, малака сўровларини қабул қилиш муддати эса 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Урганчдаги ҳаво порти 48 га яқин авиакомпания рейсларига хизмат кўрсатади. 2024 йилда йўловчилар оқими 17 фоизга ўсиши кутилмоқда.