Ўзбекистонда йўлнинг энг чап қисмида ҳаракат қилган юк автомобиллари ҳайдовчилари учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб юк автомобиллари фақат чапга бурилиш ёки ортга бурилиш учун чекка чап йўлакни эгаллаши мумкин, қолган ҳолларда чекка чап қаторга чиқиш тақиқланади.
Қонунчиликда ушбу қоидабузарлик учун жазо белгиланмаганлиги сабабли, аксарият ҳолатларда юк автомобиллари ҳайдовчилари чап йўлакда эркин ҳаракатланиб, тирбандлик ва йўлларда аварияларга сабаб бўлмоқда, дейилади Сенат хабарида.
Хусусан, ўтган етти ойда юк машиналари иштирокида 303 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 108 киши ҳалок бўлган ва 227 киши жароҳатланган.
Шуни инобатга олган ҳолда, МЖТКда йўлнинг энг чап қисмида юк автомобиллари ҳаракати учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда (рухсат этилган ҳолатлар бундан мустасно).