Тошкент вилоятида эркак 1,7 млрд сўмлик алимент тўлади

O‘zbekiston

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро 2023 йилдан 2039 йилгача бўлган давр учун фарзандлари олдидаги мажбуриятларини муддатидан олдин бажариб, 1,7 млрд сўм тўлади. МИБ маълумотига кўра, бу сумма рекорд кўрсаткичга етган.

Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро 1,7 млрд сўмлик алимент тўлади. Бу маблағ уч нафар фарзанднинг вояга етгунига қадар таъминланишини қоплаши керак.

Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган йили ажрашгандан сўнг қарздор 3, 4 ва 6 ёшли фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаган. Давлат ижрочилари унга жиноий иш қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантириш берган.

Бироқ, маълум вақт ўтгач, эркак алимент мажбуриятларини муддатидан олдин тўлаш истагини билдирган. МИБ томонидан қўйилган тақиқ унга даволаниш учун чет элга чиқиш имконини бермаётган эди.

У 2023 йилдан 2039 йилгача бўлган давр учун 1,7 млрд сўм тўлади. МИБ хабарига кўра, бу сумма рекорд даражада бўлиб, у учта боланинг 18 ёшга тўлгунича таъминланиши учун зарур алиментларни ўз ичига олган.

Mavzuga oid materiallar