Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат паралимпия терма жамоаси спортчилари ва уларнинг мураббийларини тақдирлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонган Толиббой Йўлдошев, Нурхон Қурбонова, Қудратиллохон Маъруфхўжаев, Асил Мирзаёрова, Ёрқин Одилов, Элбек Султонов ва Асадбек Тоштемировга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони берилди.
Уч карра Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбеков «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, Паралимпия ўйинларининг уч карра совриндори бўлган Сафия Бурханова ва Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган Рўза Қўзиева ҳам тақдирланди. Улар «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Пара атлет мураббийлари ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бош котиби Фаррух Аҳмедов «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Паралимпия терма жамоаси вакиллари, шифокор ва мураббийлар ҳам «Жасорат» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.