Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари сузиш спорти ривожига ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоага аъзо бўлмаган 15 кишини Туркияга дам олишга жўнатган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дам олишга кетган фуқаролар Федерация бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳақиқатда ўтказилмаган ўқув-машғулот йиғинлари учун 458 млн сўм маблағ сохта буйруқлар асосида ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Ҳомийлар томонидан халқаро мусобақалар ва машғулотлар ўтказиш учун ажратилган 1,2 млрд сўм маблағ талон-торож қилинган ва белгиланган мақсадда сарфланмаган.
Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.