Пойтахт ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 732,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Ушбу маблағлар соҳалар бўйича қуйидагича тақсимланади:
иссиқлик таъминоти ва асбоб-ускуналарни тайёрлаш учун 623,8 млрд сўм;
кўп квартирали уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш учун 58,9 млрд сўмдан ортиқ маблағ;
ичимлик суви объектларига 27,2 млрд сўм;
газ таъминоти объектлари ва қурилмалари учун 16,8 млрд сўм;
электр тармоқлари ва қурилмалари учун қарийб 3 млрд сўм;
ижтимоий соҳа объектларини капитал ва жорий таъмирлаш учун қарийб 2,8 млрд сўм.
Фармойишда 2,79 миллиард сўм республика буджетидан, қолган қисми ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилиши қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими 2888 та кўп қаватли уй, 634 та қозонхона, 2399 километр ичимлик суви, 2297 километр электр ва 16,9 километр газ қувурларида таъмирлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.